Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш муддати узайтирилади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Фармон билан, аҳолини пандемия хавфи юзага келган даврда кучли ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари тасдиқланди.
Унга кўра, жорий йилнинг март–июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилиши белгиланди. Бунда ўрнатилган тартиб, бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатга амал қилади.
Таъкидланишича, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати, карантин тадбирлари амал қилиши даврида, бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотига кўра, кўриладиган чоралар натижасида нафақа олувчилар сони 596 мингдан 719 минг нафаргача ошади.
Бундан ташқари, бир қатор озиқ-овқат ва айрим турдаги тиббий-гигиеник воситаларни импорт қилишда бож ва акциз солиғининг ноль қиймати ўрнатилди.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025