Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусдан даволаниш неча пулга тушиши маълум қилинди
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 278 мингдан ошиб кетган бўлиб, уларнинг сони Нью-Йорк штатининг ўзида 102863 нафарга етди.
Фото: Forex
Коронавирусга чалинган америкаликлар даволаниш учун бир неча ўн минг доллар тўлашларига тўғри келади, деб маълум қилди CNBC.
"Коронавирус инфекцияси билан касалхонага тушганлар агарда тиббий суғуртаси йўқ бўлса ёки суғурта компанияси уларга кўрсатилган тиббий хизмат суғуртада кўрсатилмаган деб топса, 42486 доллардан 74310 долларгача тўлашга тайёр туришлари керак", — деб хабар берди CNBC FAIR Health мустақил ташкилоти маълумотларига таяниб.
Бунда, мисол учун, олти кунлик даволаниш учун суғурталанмаган беморлар 73 300 доллар атрофида, суғурталанганлар эса 38 220 доллар тўлашларига тўғри келади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 278 мингдан ошиб кетган бўлиб, уларнинг сони Нью-Йорк штатининг ўзида 102863 нафарга етди. Қурбонлар сони эса бир кун ичида 2373 нафардан 2935 нафаргача ортган.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026