Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Сурхондарёдаги қишлоқ йўли карантинга қандай ёпилди
Мамлакатимизда кўрилаётган карантин чоралари инсонларни COVID-19 эпидемиясидан ҳимоялаш мақсадида жорий этилди. Яъни бош мақсад бу — инсон, унинг ҳаёти, соғлиги, хотиржамлиги, оилалар омонлиги.
Таҳририятимизга келаётган баъзи мактубларда биз жойларда юз бераётган баъзи ўзбошимчалик – ҳеч қайси қоидаларда кўзда тутилмаган, карантин тадбирининг моҳиятига зид бўлган «чоралар» манзарасига дуч келяпмиз.
Масалан, Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, Ҳайрондара қишлоғининг ички йўллари транспорт қатновини чеклаш мақсадида мана бундай тарзда ёпиб қўйилибди.

Савол туғилади: буни ўйлаб топган масъуллар қишлоқ аҳлидан кимдир касал бўлиб қолиши, тез ёрдам чақиришга эҳтиёж пайдо бўлиб қолиши мумкинлигини наҳот ўйлаб кўрмадилар? Лоақал, шундай оддий мантиқий эҳтимол уларни бу «тадбир»дан наҳот қайтармади?

Карантин, ҳали айтганимиздек, инсон манфаати учун қўлланадиган тадбир. Инчунун, унинг қоидалари ишлаб чиқилаётганда инсонларнинг ҳаёти ва саломатлиги карантин чоралалари сабабидан хавф остига қўйилишидан четланилади, барча чоралар имкон қадар одамларнинг ҳаётини қийинлаштирмаслиги лозимлиги эътиборда тутилади.

Мавзуга оид
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026