Жаҳон | 20:35 / 06.04.2020
78623
1 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавируснинг заиф жойи аниқланганини маълум қилишди 

АҚШнинг Скриппс институти олимлари коронавируснинг янги заиф жойини аниқлашди. 

Фото: cont.ws

Бу ҳақда Science нашри хабар берди.

Мутахассислар томонидан 2003 йилда атипик зотилжам – SARS’га чалиниб, ундан соғайиб кетган беморнинг антитаналари ўрганилган. Олимлар ушбу антитаналар SARS вирусларига қарши қандай курашишини аниқлашмоқчи бўлишган.

Таъкидланишича, антитаналар кучсиз бўлганига қарамай, вируснинг заиф жойини аниқлашга муваффақ бўлинган. 

“Биз вирус қобиғи остида яширинган ва у юқиш жараёнида ўз структурасини ўзгартирганда кириш мумкин бўлган заиф жойни аниқладик”, деб маълум қилган тадқиқот муаллифларидан бири Мэнь Ян.

Олимларнинг фикрича, уларнинг кашфиёти эвазига яқин орада COVID-19 вирусига қарши вакцина ва дори яратишга муваффақ бўлинади.

Мавзуга оид