Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россия ва Саудия Арабистони нефтига бож киритиш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп нефть нархи ҳозирги паст қийматда қолса, импорт қилинувчи нефтга бож киритишга ваъда берди.
Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
“Агар улар [Россия ва Саудия Арабистони] келиша олмаса, мен божлар, жуда катта божлар киритаман. Чунки ҳозир биз бу борада мустақилмиз. Бизда ўз нефтимиз бор”, деб айтган Трамп.
Оқ уй раҳбари Вашингтон хорижий нефтни сотиб олишни истамаётганини қўшимча қилган.
Трамп аввалроқ Россия ва Саудия Арабистони раҳбарлари нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 10 млн ёки ҳаттоки 15 млн баррелга қисқартиришга келиша олишлари мумкинлигини таъкидлаган. Бироқ унинг айтишича, АҚШнинг ўзи нефть ҳажмини қисқартириш истагида эмас.
Россия ва Саудия Арабистони март бошида нефть олиш ҳажмини қисқартириш бўйича ОПЕК+ битимини узайтиришга эриша олмаган ва битимдан чиқиб кетган. Бунинг натижасида нефть нархи жорий аср бошидан бери минимум қийматгача тушиб кетган. Кейинроқ Владимир Путин АҚШ ва Саудия Арабистони билан нефть бўйича келиша олишига умид қилишини ҳамда бозорнинг барқарорлигидан барча манфаатдор эканини айтган.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026