Жаҳон | 23:17 / 07.04.2020
6351
1 дақиқада ўқилади

Эквадорнинг собиқ президенти 8 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Эквадорнинг собиқ президенти Рафаэль Корреа суд томонидан коррупцияда айбдор деб топилди ва 8 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

Рафаэль Корреа / Фото: Getty Images

Прокуратура айбловига кўра, 2007-2017 йилларда мамлакатни бошқарган мулозим давлат шартномаларини тадбиркорларга бериш эвазига ўз сайлов компаниясини молиялаштириш учун улардан 7,5 млн доллар олган. Суд бу айбловларни асосли деб топди.

Айни пайтда 57 ёшли Корреа Бельгияда истиқомат қилмоқда ва бу айбловларни сиёсий тусга эга деб ҳисоблаяпти.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид