Бухорода коронавирус аниқланган беморлар сони нега ошиб кетганига изоҳ берилди
Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Бухоро вилоятида 7 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 19 нафардан 84 нафарга ошиб кетгани ҳақидаги хабар бўйича изоҳ берди.
«Бухоро вилоятига учта давлатдан ҳамюртларимиз чартер рейслар орқали олиб келинган. Дастлаб, Корея давлатидан 239 нафар фуқаро олиб келинган.
Мана шу 239 киши Туркиядаги Истанбул аэропортида 8 соат давомида ҳеч қанақа ҳимоя воситасиз қолиб кетган. Фуқаролар ўз ҳимоясига етарлича эътибор беришмаган. Ўзбекистонга келганларидан сўнг текширувлар натижасида уларнинг 66 нафарида касаллик аниқланган.
Бундан ташқари, Бухоро вилоятига Россия Федерациясидан ҳам 2та рейсда 530 нафар фуқаро олиб келинган. Улар орасида ҳам коронавирусга чалинганлар бор. Улар 2 кундан 5 кунгача ҳеч қанақа ҳимоя воситаларисиз битта жойда яшашган. Улар эпидемиологик нохуш ҳудудда бўлганлари ҳолда ўзларини ҳимоя қилишмаган», дея маълумот берди Нурмат Отабеков.
Айни пайтда ҳам вирусдан зарарланганларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Унутмаслик лозимки, карантин белгиланган 14 куннинг биринчи ёки ўн тўртинчи куни ҳам касаллик аниқланиши мумкин. Шунинг учун карантин қоидаларига қатъий амал қилиш муҳим», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни бу вилоятда беморлар сони 19 нафар эди, 7 апрелга келиб беморлар сони кескин ўсиши кузатилган ва уларнинг сони 84 нафарга етгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:43 / 27.12.2024
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
10:24 / 02.12.2024
Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
13:41 / 30.11.2024