Ўзбекистон | 14:42 / 08.04.2020
12818
2 дақиқада ўқилади

Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 35 мингдан ошди

Карантин эълон қилинган вақтдан 8 апрелга қадар Ўзбекистон бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 35 771 та ҳолат аниқланди.

Ички ишлар вазирлиги 8 апрель соат 09:00 ҳолатига ҳудудлар кесимидаги рақамларни келтириб ўтди.

  • Тошкент шаҳрида – 5 651 та ҳолат
  • Фарғона вилоятида – 4 521
  • Тошкент вилоятида – 4 364
  • Самарқанд вилоятида – 3 594
  • Қашқадарё вилоятида – 3 151
  • Сирдарё вилоятида – 2 582
  • Наманган вилоятида – 2 321
  • Андижон вилоятида – 1 894
  • Жиззах вилоятида – 1 673
  • Сурхондарё вилоятида – 1 641
  • Бухоро вилоятида – 1 431 
  • Хоразм вилоятида – 1 425
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 1 126
  • Навоий вилоятида – 397.

Қайд этилишича, карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Вазирлик қатор мисолларни ҳам келтириб ўтган бўлиб, улар орасида 63 ёшли велосипедчи ҳам бор.

«7 апрель куни Самарқанд шаҳар Х.А.Вали кўчасида яшовчи Ф.Х. (1974 й.т.), Сирдарё вилояти Сардоба тумани «Зомин» маҳалласи Мададкор кўчасида яшовчи С.С. (1957 й.т.) велосипедда бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, МЖтКнинг 54-моддасига асосан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлар қуйидагича миқдорда жаримага тортилади:

  • фуқаролар – БҲМнинг 20-30 баравари (4 460 000 – 6 690 000 сўм)
  • мансабдор шахслар – БҲМнинг 30-50 баравари (6 690 000 – 11 150 000 сўм)

Мавзуга оид