Жаҳон | 19:51 / 08.04.2020
8948
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Россия билан чегарасидаги шаҳри карантинга ёпилди

Хитойнинг чегарадаги Суйфинхэ шаҳри қўшни Россиядан коронавирусга чалинганлар кириб келаётгани сабабли карантинга ёпилди.  

Фото: Getty Images

Шаҳар Хэйлунцзян провинциясида жойлашган. Провинцияда коронавирусга чалинганлар сони бир кунда 25 нафаргача ошган. Ҳукуматнинг фикрича, бу ҳолат Россиядан касалланганлар келаётгани сабабли юз бермоқда.

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Шаҳар аҳолисига ўз уйларида қолиш буюрилган: бир оиладан бир киши биринчи эҳтиёждаги буюмлар харид қилгани кунига 3 марта ташқарига чиқа олади ва шу куниёқ уйга қайтиши керак.

Суйфинхэда 60 мингдан кўпроқ маҳаллий аҳоли ва 100 мингдан кўпроқ бошқа ердан келганлар яшайди. Бу шаҳар Хитой ва Россия ўртасида провинциядаги энг йирик ўтиш жойи ҳисобланади.   

Мавзуга оид