Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди - ОАВ
Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди. Шу муносабат билан шифохонада 500 та ўрин тайёрлаб қўйилган.
Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд/Фото: Erin Schaff/The New York Times
Бу ҳақда подшоҳлик оиласига яқин манбага таяниб The New York Times нашри хабар берди.
Шу муносабат билан подшоҳлик оиласига хизмат кўрсатувчи Подшоҳ Файсал номидаги шифохонада 500 та VIP-ўрин тайёрлаб қўйилган. Айни вақтда шифохонанинг жонлантириш бўлимида Ар-Риёд губернатори бўлган шаҳзодалардан бири жойлаштирилган.
Таъкидланишича, 84 ёшли подшоҳ Салмон Қизил денгиздаги оролда жойлашган саройида изоляцияда бўлади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва вазирлар ҳозирда изоляцияда қолмоқда.
Айни вақтда Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси сабабли йирик шаҳарлар қатъий карантинда қолмоқда. Бу ерда дўконларга ёки тиббий ёрдам учунгина кўчага чиқишга рухсат берилган.
Ҳозирда подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 3 мингга яқинни, вафот этганлар сони эса 41 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
17:57 / 20.02.2026
Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёратини вақтинча тўхтатади
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026