Жаҳон | 20:34 / 10.04.2020
57131
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс коронавирус пандемияси қачон тугашини тахмин қилди

Microsoft асосчиси, миллиардер Билл Гейтс дунё ёз фасли бошларида одатий ҳаётга қайтиши мумкинлигини айтди.

Фото: Getty Images

Билл Гейтснинг фикрича, мактаб ва университетлар кузда ўз фаолиятларини бошлаши мумкин, аммо АҚШ ва дунё иқтисодиёти «янги» дунёга мослаша олмайди. У ёз ва кузда одамлар ишлаб чиқариш, қурилиш ва таълим олишга тўлиқ қайтишлари мумкинлигини тахмин қилди.

Март ойида Билл ва Мелинда Гейтс фонди эпидемияга қарши курашиш учун 100 млн доллар ажратганди. Миллиардер коронавирусни аниқлайдиган «уй» тестини яратиш бўйича лойиҳани молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлади ва уни ишлаб чиқариш учун пул тўлашга тайёрлигини билдирди. Аммо Гейтснинг фикрича, коронавирусга қарши вакцина ҳали-бери яратилмайди.

CNBC телеканалига берган интервьюсида Билл Гейтс даволашнинг терапевтик усуллари тўрт-олти ойдан кейин қўлланила бошлаши мумкинлигини, хавфсиз ва самарали вакцина эса 18 ойдан кейин пайдо бўлишини айтди.  

Мавзуга оид