19:05 / 10.04.2020
11480

Навоий вилояти ППХга янги бошлиқ тайинланди

Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

Ички ишлар вазирининг 10 апрелдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан подполковник Юнус Бекпўлатович Эшмуратов Навоий вилояти ППХ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Юнус Эшмуратов 2017 йилнинг апрелидан буён Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ИИБ  бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг аввалги раҳбари подполковник Шерзод Шокирович Ибрагимов 2020 йилнинг февралида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Top