Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ойида Саудия Арабистонида таровеҳ намозлари уйда ўқилади
Коронавирус пандемияси бартараф этилмас экан, Саудия Арабистони масжидларида жамоат намозлари ўқилишини тўхтатиб туриш бўйича қарор ҳам ўз кучида қолади. Бу, жумладан, рамазон ойидаги таровеҳ намозларига ҳам тааллуқли.
Бу ҳақда подшоҳликнинг ислом масалалари бўйича вазири Абдулатиф Аш-Шайх маълум қилди, деб хабар бермоқда Saudi Gazzette.
Унинг тушунтиришича, суннат ҳисобланувчи таровеҳ намозидан кўра, кундалик беш маҳал фарз намозларининг масжидларда ўқилиши тўхтатиб турилгани анча муҳимроқ аҳамият касб этади.
«Ўқийдиган таровеҳ намозимиз хоҳ масжидда бўлсин, хоҳ уйда – қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз», – деган Абдулатиф Аш-Шайх.
У эҳтиёт чораси сифатида дафн маросимларида марҳумнинг кўпи билан 5-6 нафар қариндоши қатнашиши мумкинлигини таъкидлаган.
«Кўпчиликнинг бир жойга йиғилишига қўйилган тақиқ сабабли, қабристондаги жаноза намозида қатнашувчи марҳумнинг қариндошлари 5-6 кишидан ошмаслиги жоиз. Марҳум учун жаноза намози ўқишни истаганлар уйларида ҳам ўқишлари мумкин», – дея маълум қилган вазир.
Подшоҳликда рамазон ойи 24 апрелдан бошланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони 4500га яқинлашмоқда. 59 бемор вафот этган, 761 киши соғайган. Мамлакатнинг қатор шаҳарларида комендантлик соати амал қилмоқда.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026