Ўзбекистон | 16:40 / 14.04.2020
16640
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида доимий ишлаётган деҳқон бозорлари рўйхати эълон қилинди

Тошкент вилоятида мунтазам фаолият юритаётган деҳқон бозорлари ва савдо нуқталари яна бир бор рўйхат асосида эслатиб ўтилди

Фото: KUN.UZ

Айни кунларда Тошкент вилоятида 20га яқин доимий деҳқон бозорлари ва 10дан ортиқ йирик савдо мажмуалари мунтазам фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида кўчма бозорлар ҳам ташкил этилгани айтилади.

Тошкент вилояти ИИББ фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, зарурий озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни ўзлари яшаб турган ҳудуддаги энг яқин бозор ёки савдо мажмуалари, кўчма бозорлар ва дорихоналарга ҳар бир оиладан бир аъзо чиқишларини сўраган.

Яшаш ҳудудидаги мунтазам фаолият юритаётган деҳқон бозорлари ва савдо нуқталари яна бир бор рўйхат асосида эслатиб ўтилган.

“Ангрен деҳқон бозори“
“Чирчиқ деҳқон бозори“
“Олмалиқ Ойдин деҳқон бозор“
“Нурафшон деҳқон бозори“
“Оҳангарон деҳқон бозори“
“Янгийўл деҳқон бозори“
“Бекобод деҳқон бозори“
“Чиноз деҳқон бозори“
“Паркент деҳқон бозори“
“Кўктерак деҳқон бозори”
“Бўка деҳқон бозор“
“Юқори Чирчиқ деҳқон бозор“
“Бўстонлиқ деҳқон бозор“
“Оққўрғон деҳқон бозор“
“Пискент деҳқон бозор“
“Қуйи Чирчиқ деҳқон бозор“лари мунтазам белгиланган вақт бўйича ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, Бекобод, Ўрта Чирчиқ, Оҳангарон, Қибрай, Зангиота ва Янгийўл туманларида доимий кўчма бозорлар ва савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Бундан ташқари, йирик савдо мажмуалари (супер, гипер ва минимаркетлар) ва озиқ-овқат дўконлари ишлаб турибди, улар учун ҳозирча ҳеч қандай чеклов йўқ.

“Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, баъзи қўштирноқ ичидаги фуқароларимиз ҳар қандай вазиятда ҳам амалдаги карантин қоидаларини чеклаб ўтмоқчи бўлиб, бозор-ўчар ва бошқа турли важларни баҳона қилиб, вилоят марказлари ва бошқа ҳудудларга мақсадсиз чиқишлари орқали ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўйишмоқда.

Ушбу синовли кунлардаги вазиятга жиддий қараб, жорий этилган карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда уйда қолинг. Ўзингиз ва ўзгалар соғлигини асранг.

Унутманг! Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш 11 миллион 150 минг сўмгача миқдорда жаримага тортилишга, шунингдек, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид