Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати Аdidas компаниясига 3 млрд евро кредит беради
Чоршанба куни Аdidas акциялари нархи 2 фоизга пасайди. Йил бошидан буён компаниянинг капитализацияси 23,9 фоизга камайиб кетди.
Германия ҳукумати Аdidas AG компаниясига коронавирус пандемияси шароитида қўллаб-қувватлаш учун 3 млрд евро кредит берилишини маъқуллади. Компаниянинг маълум қилишича, 2,4 млрд евро KfW давлат банк гуруҳи томонидан берилади.
Яна 600 млн евро Аdidas ҳамкор банклари консорциумидан тушади. Консорциумга UniCredit Spa, Bank of America Corp., Citigroup Inc., Deutsche Bank AG, HSBC Holdings Plc, Mizuho Bank Ltd. ва Standard Chartered Plc киради
Чоршанба куни Аdidas акциялари нархи 2 фоизга пасайди. Йил бошидан буён компаниянинг капитализацияси 23,9 фоизга камайиб кетди.
Аввалроқ коронавирус сабабли Европада ҳосил йиғиб-териб олишда муаммолар бошлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026