Ўзбекистон | 14:16 / 15.04.2020
23178
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади

Ўзбекистонда карантин даврида шахсий автомобилдан фойдаланиш тартиби енгиллаштирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров 15 апрель куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида юк автомобилларига бўлган чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Энди 1-2 кунда тадбиркорларимиз кўплаб мурожаатлар билан чиқишяптики, уларнинг машинаси шахсий. Шахсий машиналарга эса рухсат йўқ, фақат ташкилот автомобилларига стикер берилмоқда.

Шу нуқтайи назардан, ҳозир бу бўйича ҳам 1-2 кун ичида Бош вазиримиз раҳбарликларидаги комиссиянинг қарори чиқади, буни ҳам енгиллаштирамиз», деди Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

Бундан аввалроқ президент Ички ишлар вазирлигига қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига рухсат бериш борасида ҳам топшириқ бергани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти