Ўзбекистон | 14:28 / 15.04.2020
10071
1 дақиқада ўқилади

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жасурбек Чориев транспорт вазирининг ўринбосари сифатида иш бошлади

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан Жасурбек Эргашевич Чориев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ж.Чориев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.

Жасурбек Чориев 1978 йил Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 1997 йил халқаро иқтисодий алоқалар мутахассислиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган. 1997-2000 йилларда АҚШнинг Боулдер шаҳридаги Колорадо университетида таҳсил олган.  2003 йили Тошкент давлат авиация институтида авиация менежменти йўналиши бўйича магистрлик даражасига эга бўлган.

Мавзуга оид