Спорт | 21:15 / 16.04.2020
7993
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финали август ойида ўтказилиши мумкин

Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг финал ўйини санаси коронавирус пандемияси туфайли август ойига кўчирилиши мумкин.

Фото: Shutterstock

The Telegraph хабарига кўра, УЕФА Чемпионлар Лигаси чоракфинал баҳсларини 28-29 июль кунлари, яримфиналларни август ойида, финални 29 август куни ўтказишни режалаштирмоқда. Европа Лигаси финали эса 26 август куни бўлиб ўтиши мумкин. Бу саналар УЕФА аъзолари билан муҳокама қилиняпти.

УЕФА еврокубок ўйинларини миллий чемпионатлар давом этаётган паллада ўтказишга қарши эмас. Бироқ, кўпгина клублар олдин миллий чемпионатларни якунлаб, кейин еврокубокларда иштирок этишни истаяптилар. Еврокубокларнинг қолган ўйинларини августда ўтказиб олиш эса бундай имкониятни беради.

Мавзуга оид