Жаҳон | 17:12 / 16.04.2020
5747
1 дақиқада ўқилади

Чехияда 22 мартдан бери илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади

Чехияда коронавирусга чалинган дастлабки уч бемор 1 мартда қайд этилганди. Уларнинг барчаси Италия сафаридан қайтганлар бўлган.

Фото: REUTERS/David W Cerny

Ўтган суткада Чехияда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади, бу 22 мартдан буён илк марта юз берди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

"Чоршанба куни Чехияда коронавирусга чалинишдан ҳеч ким вафот этмади. Бу 22 мартда 95 ёшли бемор вафоти илк бор қайд этилганидан буён юз берган дастлабки ҳолатдир", - дейилади хабарда.

Чехияда коронавирусга чалинган дастлабки уч бемор 1 мартда қайд этилганди. Уларнинг барчаси Италия сафаридан қайтганлар бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, Чехияда 6303 киши касалликка чалинган, 166 киши вафот этган.

Мамлакат ҳукумати сешанба куни 12 мартда эълон қилинган карантин чораларини аста-секин юмшатиш режасини маъқуллади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид