Жаҳон | 18:33 / 16.04.2020
3495
1 дақиқада ўқилади

Ирландия ЖССТ бюджетига тўлайдиган бадали миқдорини тўрт бараварга кўпайтиради

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини маълум қилганди.

Фото: REUTERS / Denis Balibouse/File Photo

Ирландия коронавирус пандемияси сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштиришни тўрт бараварга кўпайтиради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Саймон Ковени маълум қилди.

"Ирландия ЖССТнинг COVID-19 га қарши глобал курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Ирландия ЖССТ бюджетига 2020 йил учун тўланадиган бадал миқдорини тўрт бараварга - 9,5 миллион еврогача оширади", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини маълум қилганди.

Трампнинг қарори дунёнинг қатор сиёсий арбоблари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан танқид остига олинди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид