Марказий банк: Карантин даврида нархлар ошишига олиб келувчи жиддий асослар йўқ
Пандемия таъсирида шаклланган жорий иқтисодий ҳолат бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам жорий йилда аҳоли даромадларининг юқори даражада ошмаслигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Марказий банки хабарномасида қайд этилишича, пандемиянинг нархларга таъсири бўйича карантиннинг дастлабки кунлари аҳолининг хавотирлари кескин ошиши натижасида асосий озиқ-овқат ҳамда гигиена воситаларига кескин талаб ошиши кузатилди ва бу ҳолат айрим савдо нуқталаридаги нархларга вақтинчалик ўз таъсирини кўрсатди
Марказий банк қуйидаги омилларга таяниб карантин даврида нархларнинг қимматлашишига олиб келувчи жиддий асослар мавжуд эмаслигини билдирган:
- аҳолининг доимий даромадлари қисқариши натижасида истеъмол товарларининг асосий қисмига бўлган ялпи талаб кескин пасайиши;
- келгуси ойдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги ҳосили катта ҳажмда бозорларга чиқиши;
- тегишли президент фармони билан бир қатор асосий халқ истеъмолидаги товарлари ва уларнинг хомашёлари импортига 2020 йил 31 декабрига қадар божхона божи ва акциз солиғининг бекор қилиниши;
- ҳукуматнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирлари.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Марказий банк асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, 15 фоиз даражасида белгиланди. Регулятор изоҳига кўра, бу – биринчи навбатда, иқтисодий фаоллик пасайиши шароитида инфляция бўйича прогнозлар пасайиш томонга кўриб чиқилгани билан боғлиқ.
Кеча, 15 апрель куни Ўзбекистонда 2020 йил учун инфляция прогнози бир фоизга туширилиб, 11-12,5 фоиз этиб белгиланди.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024