Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодир кинофильмлар онлайн намойиш этилади
Ўзбекистондаги карантин режими туфайли Тошкент замонавий санъат марказининг Tashkent Film Encounters лойиҳаси онлайн тақдим этилмоқда
Жорий йилнинг апрел, май, июн ойларида Тошкент замонавий санъат маркази Марказий Осиё кинорежиссёрларининг нодир киноасарларини онлайн томоша учун тақдим этади. Бу ҳақида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда.
Марказнинг Tashkent Film Encounters янги лойиҳаси турли йўналишларда фаолият олиб борувчи халқаро муаллифларнинг ўзаро ҳамкорлигини назарда тутади. Санъатнинг турли йўналишидаги халқаро экспертлар Ўзбекистон пойтахтида учрашиб, маҳаллий санъат вакиллари билан фикр алмашадилар. Tashkent Film Encounters’нинг ҳар бир қисми муайян мавзуга бағишланиб, дастур доирасида мунозаралар, маърузалар, кўргазмалар, спектакллар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.
Лойиҳанинг илк дастури Марказий Осиё замонавий киносига бағишланган. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон режиссёрлари ўз муаллифликларидаги замонавий кино классикасига айланган фильмларни намойиш этишади. Лойиҳа томошабинларга 90-йилларнинг бошларидан ҳозирги кунгача кино эволюциясини кузатишга имкон беради.
Бугун, 17 апрелдан бошлаб старт оладиган кинотақдимот доирасида очиқ фойдаланишда бўлмаган оригинал фильмларни юқори сифатда томоша қилиш мумкин. Кинотақдимотни Юсуф Розиқовнинг “Воиз” (Оратор) фильми бошлаб беради.
“Воиз” фильмидан лавҳа


Кинотақдимотлар дастури:
17-24 апрел – “Воиз”
24 апрел-1 май – “Кош ба кош”
1-8 май – “Уч оға-ини”
8-15 май – “Селкинчек”
15-22 май – “Кардиограмма”
22-29 май – “Асалари учганда”
29 май – 5 июн – “Осмондаги болалар”
5-12 июн – “Жанубий денгизлар қўшиқлари”
12-19 июн – “Феллини”.
Фильмларни Тошкент замонавий санъат марказининг расмий саҳифасида (ccat.uz) онлайн томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026