Иқтисодиёт | 13:58 / 17.04.2020
6421
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хизматлар соҳасидаги статистика эълон қилинди

2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 50,3 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 9 трлн сўмга ошди 

2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши – 65,7 фоиз, саноат - 17,7 фоиз, қурилиш - 9,0 фоизга етди ва атиги 7,6 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келди.

Давстатқўм хабарига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида, савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни (39,8 фоиз) эгаллайди. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 9,9 фоизни ташкил этди. 

Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 5,8 фоизга етди. Ахборот ва алоқа фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибидаги улуши 3,0 фоизга тенг бўлди. Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизни ташкил этди. 

Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар умумий сонида кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси 77,3 фоизга тўғри келади. 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, йирик ташкилотлар улуши 22,7 фоизни ташкил этди 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 50,3 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 9 трлн сўмга ошди. Таққослама эквивалентда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 9,9 фоизни ташкил этди. 

Мавзуга оид