Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида 5 млн долларлик бир нечта йирик лойиҳалар амалга оширилади
Қашқадарё вилояти Қарши туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилояти Қарши туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё вилоятининг Қарши туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:
2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари;
2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;
Дастурни амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тизимли назорат қилинишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси таркиби.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, ЛТ "Тekstil International" қўшма корхонаси 700 иш ўринга мўлжалланган аралаш мато ишлаб чиқариш ишга туширилиши ва кейинчалик ундан юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил этиш чораларини кўрадилар.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК босқичма-босқич Қарши тумани марказини канализация тармоқлари билан таъминлаш чораларини кўради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Марказий банк, тижорат банклари билан биргаликда Қарши туманида тадбиркорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги иш ўринларни яратиш мақсадида, қўшимча равишда қиймати 5 млн. АҚШ долларлик 3 тадан йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
“Асака” АТБ Қарши тумани ҳокимлиги билан биргаликда ҳудудда савдо кўнгилочар маскани ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорни аниқлаб, лойиҳани амалга ошириш чораларини кўради.
Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда йил якунига қадар Қарши тумани марказини ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш мақсадида, шаҳарча ҳудудидаги мавжуд тик қудуқларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда янгиларни қуриш ишларни амалга ошириш чораларини кўради.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қарши тумани ҳокимлиги билан биргаликда ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантиради.
Бунда, аҳолига қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан чиққан ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперацияларга бириктириш назарда тутилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025