ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш таклиф қилинди
ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ватандошлар учун ID-карталар олиш 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2023 йилдан эса мажбурий этиб белгиланди.
“Аммо шу ерда бир тушунмовчилик келиб чиқади. Масалан, мен машинада юрсам-юрмасам ҳайдовчилик гувоҳномамни ўзим билан олиб юраман. Биометрик паспортни эса ҳар доим ҳам эмас. Чунки, янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўз функциясини бажаришдан ташқари шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳам ҳисобланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавқеи ва функцияси ID картадан кўра юқорироқ бўлиб қоляпти. Шу сабабли, ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш ва ягона гувоҳнома яратишни таклиф қиламан. Бунда гувоҳнома эмас, балки бошқа умумийроқ ном берилса, мақсадга мувофиқ бўлади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:59 / 20.11.2024
Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади
21:59 / 31.10.2024
Тошкентда «права» олиш учун имтиҳон нархи ошгани рад этилди
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024