Ўзбекистон | 07:17 / 18.04.2020
20801
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда прокурор-криминалист лавозими жорий этилади

Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолияти янада такомиллаштирилади

Фото: KUN.UZ

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

прокуратура органларининг белгиланган штатлар жадвали доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш;

Молия вазирлиги билан биргаликда прокурор-криминалистларни замонавий махсус жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда:

олий юридик таълим муассасаларида суриштирув ва тергов фаолиятининг асослари, криминалистика, суд экспертизаси ва ушбу соҳага доир бошқа махсус фанларнинг чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши йўлга қўйилишини;

Тошкент давлат юридик университети бакалавриат босқичи 4-курс ҳамда университетнинг ихтисослаштирилган филиали 3-курс талабаларининг бевосита амалиётда, шу жумладан суриштирув ва тергов органларида ўташ тартиби жорий этилишини;

тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида суд-тиббиёт экспертларини тайёрлашга ихтисослашган факультетларда давлат гранти асосида ўқитишнинг жорий этилишини;

тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг суд-тиббиёт экспертизаси йўналишини тамомлаган мутахассисларнинг камида беш йил давлат экспертиза муассасаларида ишлаб бериши тартиби йўлга қўйилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид