Ўзбекистонда янги университет ташкил этиш таклиф қилинди
“Ўзбекистон илғор технологиялар инновацион университети”ни ташкил этиш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Ўзбекистон илғор технологиялар инновацион университети”ни ташкил этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда рақамли технологиялар, сунъий интеллект, биотехнология, илғор техник ишланмалар ва материаллар инсоният келажаги эканлиги ҳаммага маълум. Лекин бундай технологиялар саноқли давлатлардагина ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон эса техник тузилмаларни асосан импорт қилади. Бунинг учун миллиардлаб доллар маблағ сарфланади.
“Биргина тиббиёт соҳасини олсак, оддий гемоглобин миқдорини аниқлаш учун ишлатиладиган аппаратлар минглаб доллар туради. Aгар буларни ўзимиз ишлаб чиқарсак ва экспорт қилсак, бюджетга катта фойда қиламиз. Ўн минглаб ишчи ўринлари яратилади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Шуларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон илғор технологиялар инновацион университети”ни ташкил этиш, унда сунъий онг, маиший технологиялар, автотехнологиялар, тиббий технологиялар, ҳарбий технологиялар, роботтехнологиялар, биотехнологиялар, материаллар технологияси ва уларга дастурий таъминот ишлаб чиқувчи факультетларини очиш ҳамда уларга хориждаги етук олимларини жалб қилиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
13:50 / 02.10.2024
Ўзбекистонда Олтой ўлкаси университетлари филиали очилиши мумкин
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
16:40 / 28.08.2024