Жаҳон | 13:34 / 19.04.2020
6043
1 дақиқада ўқилади

Трамп ЖССТга ажратилган маблағни самаралироқ қўллаш йўллари борлигини айтди

АҚШ маъмурияти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ажратилган маблағларни самаралироқ қўллашнинг вариантларини кўриб чиқмоқда.   

Фото: EPA

АҚШ президенти Дональд Трамп 18 апрелдаги брифингда АҚШ маъмурияти ЖССТ бюджетига ҳар йили ажратган маблағларни қўллашнинг самаралироқ йўлини топишини айтди. 

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти – биз тобора кўпроқ муаммоларни аниқламоқдамиз. 500 млн долларни сарфлашнинг бошқа йўллари бор. Биз уларни одамларга фойдалироқ бўлиши учун қаерга йўналтиришни топамиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.  

15 апрелда Трамп ўз маъмуриятига ЖССТга тўловларни тўхтатишни буюрган. 
 
Аввалроқ АҚШ президенти халқаро ташкилотни “Хитойга ён босишда” ҳамда коронавирусга қарши курашни ёмон бошқариш ва касалликнинг тарқалиши ҳақидаги маълумотларни яширишда айблаган.

Мавзуга оид