Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги ресторанлар Конгрессдан 240 млрд доллар ёрдам сўради
АҚШ ресторан соҳаси вакиллари 240 млрд доллар миқдорида моддий ёрдам беришни сўраб Конгрессга мурожаат қилди.
АҚШда ресторанлар энг йирик иш берувчилардан ҳисобланади – коронавирус пандемиясига қадар 12,2 миллиондан ортиқ киши соҳада банд бўлган.
Ресторанлар миллий ассоциациясининг маълумот беришича, мамлакатда ҳозирда ҳар 10 ресторандан тўрттаси ишини тўхтатган, уларнинг айримлари қайтиб очилмайди, 8 млн нафарга яқин ходимлар ишдан бўшатилган ёки ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.
Ассоциациянинг ҳисоб-китобига кўра, ресторанлар март ойида 30 млрд доллар фойдадан маҳрум бўлган ва апрелда яна 50 млрд доллар йўқотиши мумкин.
АҚШда ресторанлар энг йирик иш берувчилардан ҳисобланади – коронавирус пандемиясига қадар 12,2 миллиондан ортиқ киши соҳада банд бўлган.
Аввалроқ АҚШ ресторанлар миллий ассоциацияси ушбу соҳанинг даромади яқин уч ой ичида 225 млрд долларга камайиши ва беш миллиондан етти миллионгача иш ўрни йўқолиши мумкинлиги тўғрисида ўз тахминини эълон қилганди.
Мавзуга оид
10:06
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026