Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда карантин чоралари юмшатилмоқда
Шу билан бирга, қайд этилишича, ресторанлар, спорт заллари ва бошқа жамоат муассасалари ҳозирча очилмайди. Масжид ва бошқа диний объектлар ҳам ёпиқлигича қолади.
Фото: AP
Эронда душанбадан бошлаб халқаро автомагистраллар очилмоқда, бундан ташқари, карантин чоралари юмшатилиши доирасида йирик савдо марказлари ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, люкс тоифасидаги савдо марказлари ва бозорлар очилган. Аммо савдо марказлари фақат 18:00гача ишлайди.
Шу билан бирга, қайд этилишича, ресторанлар, спорт заллари ва бошқа жамоат муассасалари ҳозирча очилмайди. Масжид ва бошқа диний объектлар ҳам ёпиқлигича қолади.
Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний масжид ва мақбаралар 4 майдан очилиши мумкинлигини айтганди.
Агентликнинг эслатишича, Эрон ҳукумати аввалроқ кенг миқёсдаги изоляция режимини жорий этишни истамаган. Ҳукуматнинг изоҳлашича, мамлакат АҚШ санкциялари остида бўлгани учун карантин чораларининг иқтисодиётга таъсирини ҳисобга олиш лозим.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 82211 та ҳолат қайд этилган, 5118 киши вафот этган, 57023 нафар киши соғайган.
Мавзуга оид
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025