Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Германиядаги чеклов чораларини юмшатиш таклифини танқид қилди
Канцлер 30 апрелда федерал ерлар бош вазирлари билан коронавирус билан боғлиқ вазият ва келгусидаги ҳаракатларни муҳокама қилишини айтди.
Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган чеклов чораларини юмшатиш зарурлиги борасидаги мунозараларни танқид остига олди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар бермоқда.
Меркель Германиядаги эпидемияга қарши курашдаги ижобий ўсиш аҳолининг чекловларни юмшатиш борасидаги ҳукумат фикрини нотўғри тушунишига ва натижада касаллик юқтириш ҳолатлари ўсиб кетишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Унинг фикрича, "чораларни юмшатиш борасидаги мунозаралар ҳеч қандай самара бермайди ". Канцлер 30 апрелда федерал ерлар бош вазирлари билан коронавирус билан боғлиқ вазият ва келгусидаги ҳаракатларни муҳокама қилишини айтди.
У шунингдек, савдо марказлари ва ҳайвонот боғларини очишга қарор қилган Рейнланд-Пфальц ҳукуматини танқид қилди.
Роберт Кох номидаги вирусология институти берган маълумотга кўра, Германияда 141 672 киши коронавирусга чалинган, 4 404 киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026