Жаҳон | 23:08 / 20.04.2020
8638
1 дақиқада ўқилади

Швейцариядаги Альп тоғларида БААнинг минг метрлик байроғи пайдо бўлди

Швейцария Альп тоғларидаги машҳур тоғлардан бири - Маттерхорнга Бирлашган Араб Амирликлари миллий байроғининг баландлиги минг метрдан ошувчи суратини акслантирди. 

Фото: AG

Швейцария шу тариқа коронавирусга қарши курашда БАА билан ҳамжиҳатлигини намойиш қилган.

Ўз навбатида БАА бунга жавобан Швейцария раҳбариятига миннатдорлик сўзлари юборган ва келгусида ҳам пандемияга қарши халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Бундан ташқари, Швейцария миллий байроғи Дубайнинг бош осмонўпар биноси – Бурж-Ҳалифага акслантирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид