Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Invest Village лойиҳаси амалга оширилади
Тошкент вилоятида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари янада жадаллаштирилади, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига чет эл инвесторлари учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган замонавий шаҳарча ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида Invest Village инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг 2013 йил 18 июлдаги 2280-сон қарор билан Super Garden МЧЖга Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тузел ҚФИ, Тинчлик кўчасида мева, резавор мева етиштириш ва узумчиликни ривожлантириш учун 49 йилга 40 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер участкаси ажратилган;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўздаверлойиҳа” институтининг Super Garden МЧЖга ажратилган ер участкасининг балл бонитети 53,2 баллга тенглиги тўғрисидаги хулосаси;
Super Garden МЧЖга ажратилган ер участкасида Туркиянинг Toleza Tekstil компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 25 млн АҚШ долларилик, шундан 20 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига Invest Village инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Super Garden МЧЖга ажратилган ер участкасида Туркиянинг Toleza Tekstil компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 25 млн АҚШ долларилик хорижий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Super Garden МЧЖга ажратилган ер участкасида хорижий инвестиция ҳисобига замонавий Invest Village лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси тоифасини аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига ўзгартириш бўйича тегишли қарор қабул қилади.
Белгиланишича, ер участкасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун:
Туркиянинг Toleza Tekstil компанияси томонидан 20 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади ва 100 та янги иш ўринлари ташкил этилади;
Super Garden МЧЖ томонидан 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар киритилади;
лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2020-2021 йилларда инвестиция маблағлари тўлиқ ўзлаштирилади ва фойдаланишга топширилади;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуриладиган уй-жойларнинг 5 фоизи Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади.