Жаҳон | 22:12 / 20.04.2020
37375
1 дақиқада ўқилади

Японияда бир кун ичида коронавирусдан рекорд сонда одам вафот этди

Японияда коронавирус қурбонлари бир кун ичида 23 нафарга кўпайиб, бу пандемия вақтида Кунчиқар мамлакатда қайд қилинган янги ўлимлар сони бўйича энг катта кўрсаткичдир.

Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди

Японияда умумий ҳисобда коронавирус қурбонлари сони 274 нафарга етган. Касалланганлар сони эса 11864 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланиш ҳолатлари энг кўп пойтахт Токиода (3182 нафар), Осака (1296) ва Канагава (799) префектураларида қайд қилинган.

Аввалроқ Япониянинг жамоатчилик телевидениеси мамлакатда коронавирус тарқалиши суръати пасайганини маълум қилган.

8 апрелдан Токио ва унга қўшни Канагава, Сайтама ва Тиба, Хонсю оролидаги Осака ва Хего ҳамда Кюсю оролидаги Кюсю префектураларида фавқулодда ҳолат тартиби амал қила бошланганди. 16 апрелда эса бутун мамлакат бўйлаб 6 майгача фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Бу чоралардан асосий мақсад одамлар орасидаги ўзаро алоқаларни 80 фоизга қисқартириш, апрель охири-май бошидаги байрамлар даврида мамлакат бўйлаб сафарларнинг олдини олиш ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид