13:00 / 21.04.2020
9536

ERIELL Group компаниясининг глобал пандемия давридаги фаолияти

Ўзбекистоннинг етакчи компаниялари ва ташкилотлари қаторида ERIELL Group ҳам коронавирус инфекциясининг ўзи фаолият олиб бораётган ҳудудда тарқалмаслиги ва шу орқали олдига қўйган вазифаларни муваффақиятли уддалаш бўйича барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Фото: ERIELL Group

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган коронавирус туфайли COVID-19 касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича чора тадбирлар режасига мувофиқ, компаниямиз томонидан ESG («Экологик, ижтимоий ва бошқарув» тамойиллари) концепцияси асосида қатъий амал қилинувчи «Коронавирус инфекциясининг офис ва объектларда тарқалишининг олдини олиш бўйича санитар-эпидемик ва профилактик-тушунтирув жараёнларини мувофиқлаштирувчи ташкилий ишлар комплекси» ишлаб чиқилди.

Бугунги кунга қадар офислар ва ишлаб чиқариш объекларини профилактик тозалаш ишлари учун кварц лампалари, индивидуал ҳимоя воситалари, кимёвий моддалар, захира учун дори-дармонлар билан таъминлаш жараёни давом этмоқда. Шу билан бир пайтда иш жойларига киришда кучайтирилган назорат режими, термометрия пунктлари, қўлларни дезинфекциялаш учун қўшимча станциялар йўлга қўйилган. Ходимлар билан доимий асосда профилактик-тушунтирув ишлари олиб борилмоқда, тиббий пунктлар узлуксиз ишламоқда.

Профилактика жараёнининг амалдаги талабларга мувофиқ ва замонавий тарзда йўлга қўйилгани коронавирус инфекциясига чалиниш эҳтимолини камайтириш, ишни сифатли ташкил этиш ва ходимлар ишчанлик фаолиятини ошириб бориш имконини беради.

Бундай шароитда «ERIELL Group» компанияси «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси манфаатларини кўзлаган ҳолда табиий газ, газоконденсат ва нефть қазиб олишга йўналтирилган қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 апрелида «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан биргаликда Мубарак нефтгаз қазиб олиш ҳудудида «Узуншор» конидаги №12-рақамли газоконденсат қудуғи режадан 26 сутка аввал фойдаланишга топширилгани бунга ёрқин мисол бўла олади. Бу қудуқ орқали суткали дебити 468,8 минг м³ бўлган саноат газ оқими олишга эришилди.

Ўтган давр мобайнида «ERIELL Group» 78 та қудуқ бурғулади (умумий узунлиги 100 239 метр), 4 газўтказгич қурди ва фойдаланишга топширди. Улар «УКПГ Арслон – 47 км г/п Шарқий Бердах-Бухоро-Урал», «БВН Ҳожихайрам – БВН Янги Қизилработ», «СП-1 Шўртан – УППГ-1 Шўртан», «СП-2 Шўртан – УППГ-1 Шўртан» кабилардир (газ ўтказгич-шлейф ларнинг умумий узунлиги 42,183 км). Бундан ташқари, 47 қудуқ капитал таъмирланди, 24 қудуқ ўзлаштириш жараёнида.

Инновацион технологиялар қўллаш билан бирга ўз ходимларининг меҳнат хавфсизлигини таъминлаётган компания табиий газнинг миллиардлаб кубометрларини ҳамда юз минглаб тонна конденсат ва нефтни ҳосил қилаётган углеводород хом ашёси қазиб олиш бўйича ўз зиммасига олган вазифаларини шараф билан адо этишда давом этади.

ERIELL Group Матбуот хизмати

Top