Бухорода бармоқ излари тўрт йил илгари содир этилган жиноятни фош этди
Жиноят кодексининг 169-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари қайта тикланди
2016 йил 11 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс Жондор туманида яшовчи М.Н.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кирган, деб ёзмоқда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати
У ётоқхонадаги шкаф ичидан 50 АҚШ доллари ва 150 000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетган. Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, бармоқ излари ва бошқа далилий ашёлар олинган. Бироқ, ўша вақтда олиб борилган суриштирув ишлари натижа бермаган. Шунга қарамай, жиноятни фош этиш борасидаги ишлар давом эттирилган.
Билдирилишича, орадан 4 йил ўтиб ушбу шахс яна жиноятга қўл урди. Суриштирув давомида Жондор туманида яшовчи 28 ёшли гумонланувчи Х.Ё туман ИИБга келтирилиб, ундан бармоқ излари олинганда, 2016 йил 11 октябрь куни ҳодиса жойидан олинган бармоқ излари билан бир хил эканлиги аниқланган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари қайта тикланди. Тергов давомида Х.Ё.нинг бошқа бир нечта жиноий ҳолатларга ҳам алоқадорлиги ойдинлашган.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024