Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантинга олинганларни чиқариш чўзилиб кетаётганига изоҳ берилди
Беморлар ўртача 10-15 кун, баъзида оғир ҳолларда бир ой давомида тузалади. Тузалгандан сўнг, яна 14 кун давомида реабилитация ишлари олиб борилади
АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Ҳабибулла Оқиловнинг айтишича, 14 кунда лаборатория натижалари манфий бўлса, карантиндагилар чиқарилади.
“Беморлар ўртача 10-15 кун, баъзида оғир ҳолларда бир ой давомида тузалади. Тузалгандан сўнг, яна 14 кун давомида реабилитация ишлари олиб борилади.
Карантиндан чиқариш қоидаларига асосан, 14 кунда лаборатория натижалари манфий бўлса, карантиндагилар чиқарилади, агар лаборатория натижалари мусбат бўлса, карантин давом этади.
Вирусни ажратаётган одам карантиндан чиқарилиши мумкин эмас”, - деди у.
Шунингдек, Ҳ. Оқиловнинг сўзларига кўра, агар бемор билан мулоқотда бўлган фуқароларнинг карантинга кириши мажбурийдир.
Мавзуга оид
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:33 / 13.02.2026