Ўзбекистон | 13:17 / 22.04.2020
120482
1 дақиқада ўқилади

Россияда вафот этган 17 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда вафот этганларнинг бирортаси ҳам коронавирус инфекциясига чалинмагани айтилган 

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Жорий йилнинг 20 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. 

“Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди”, - дейилади маълумотда.

Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси ҳам коронавирус инфекциясига чалинмагани айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид