09:11 / 22.04.2020
8501

Танишини 41 000 долларга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган

2020 йилнинг 13 апрель куни Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи С.Д. исмли аёл Термиз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У 2018 йил декабрь ойида, яқиндан таниш бўлган, Термиз шаҳрида яшовчи С.Ч. ўзининг ишончига кириб, шаҳар ҳудудида янги қурилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидаги савдо дўконлардан бирини олиб беришни ваъда қилиб, 41 000 АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 

16 апрель куни С.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top