17:20 / 23.04.2020
8172

Пандемия даврида хусусийлаштириш жараёнлари тўхтатилмайди — Жамшид Қўчқоров

Жамшид Қўчқоров камбағалликни қисқартириш борасидаги чора-тадбирлар ҳамда давлат ҳиссаси катта бўлган корхоналар сотуви бўйича гапирди

Фото: KUN.UZ

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистондаги иқтисодий вазият муҳокама қилинмоқда.

Ҳукуматнинг иқтисодий корпуси вакиллари, йирик тадбиркорлар ва бизнес вакиллари иштирок этаётган тадбир давомида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Kun.uz мухбирининг камбағалликни қисқартириш борасидаги чора-тадбирлар ҳамда давлат ҳиссаси катта бўлган корхоналар сотуви бўйича саволига жавоб қайтарди.

«Камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу ишлар ҳам халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда, ҳам ўзимизда бир кун ҳам тўхтагани йўқ. Бугунги кунда қилаётган ишларимиз ҳам шунинг бир мисолидир. Ҳозир бизда минимал истеъмол саватчаси ва шу каби ижтимоий кўрсаткичлар тасдиқланмаган. Лекин, бу борада тегишли ҳисоб-китоблар бор. Ҳар бир маҳалла бўйича мана шундай ҳисоб-китоблар қилиняпти, муҳтож одамлар аниқланяпти. Шу билан бирга, бунга параллель равишда стратегия ишлаб чиқиляпти. Халқаро ташкилотлар билан ҳозирда телеконференция шаклида мулоқотдамиз. Вазирликда бу билан махсус бошқармалар шуғулланяпти.

Хусусийлаштириш жараёнларига келадиган бўлсак, бу жараён тўхтамайди. Бу жараёнларда ҳам биз енгиллаштириш чораларини, балки, бўлиб-бўлиб тўлашни яна ҳам соддалаштириш, кенгайтириш масалаларини ҳам ўйлаяпмиз. Умуман олганда, биринчи навбатдаги масала - юзага келган мураккаб вазиятдан яхши чиқиб олиш. Бироқ, ислоҳотлар, бошланган ишларнинг деярли ҳеч қайсиси тўхтагани йўқ», - деди Жамшид Қўчқоров.

 
Жамшид Қўчқоров: «Биринчи навбатдаги масала - юзага келган мураккаб вазиятдан яхши чиқиб олиш»

Жамшид Қўчқоров: «Биринчи навбатдаги масала - юзага келган мураккаб вазиятдан яхши чиқиб олиш» 👉 https://kun.uz/77408004

Posted by Kun.uz on Thursday, April 23, 2020

 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top