Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Эркин Ҳамроев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президент қарори билан Эркин Жалилович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмита раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У мазкур лавозимга 11 февраль куни Ҳукумат қарори билан тайинланган эди.
Эркин Ҳамроев Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги дипломатик ваколатхонасида бош консул бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида Илҳом Неъматов Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги собиқ элчиси Фарҳод Арзиев тайинланган, Илҳом Неъматов Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига ўтказилганди.
Шу йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19:49 / 08.03.2026
Яқин Шарқ давлатларидан 19 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
13:45 / 06.03.2026
Хориждаги фуқароларга ёрдам бериш учун махсус бот ишга тушди
18:49 / 04.03.2026