Ўзбекистон | 17:53 / 23.04.2020
7042
2 дақиқада ўқилади

Йил якунида даромадлардан кўра харажатлар кўпроқ бўлади - Ишметов

Ўзбекистонда йил якунида даромадлардан кўра харажатлар кўпроқ бўлади, бу тақчиллик олдин режалаштирилганидан сал кўпроқни ташкил этади 

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистондаги иқтисодий вазият муҳокама қилинди.

Ҳукуматнинг иқтисодий корпуси вакиллари, йирик тадбиркорлар ва бизнес вакиллари иштирок этган тадбир давомида Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов давлат бюджетига тааллуқли саволга жавоб қайтарди.

 

Йил якунида даромадлардан кўра харажатлар кўпроқ бўлади - Ишметов 👉 https://kun.uz/46358620

Posted by Kun.uz on Thursday, April 23, 2020

«2020 йилги бюджет тасдиқланганда даромадлар харажатлардан 3,5 трлн сўм миқдорда камроқ бўлиши аниқ эди, яъни бюджет камомадлар билан тасдиқланган. Одатда, шу дефицитни қоплаш манбалари аввалдан кўзда тутилади, бу давлат томонидан қарзга олиш бўлади. Бу ички қарз - Молия вазирлиги облигация чиқаради, бозорда сотади, банклар сотиб олади, ёки ташқи қарз - халқаро молия ташкилотларидан қарз олинади, облигациялар чиқарилади. 

Бу йил ҳам шундай ишлар режалаштирилган. Президент фармонига мувофиқ бюджетга бироз ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлдик, негаки ҳозирги шароитда харажатларни тўхтатмаслик учун бюджетни қайта кўриб чиқишга зарурат туғилди. Лекин, даромадлар давом этяпти, албатта, маълум даврда иқтисодий фаоллик пасайгани туфайли даромадлар прогнозини қайта кўриб чиқдик. Бироқ, ўша-ўша инструмент - бизда йил якунида даромадлардан кўра харажатлар кўпроқ бўлади, бу тақчиллик олдин режалаштирилганидан сал кўпроқни ташкил этади. Бу қарз маблағларини жалб қилиш ҳисобига тўлдирилади», - деди Т. Ишметов.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид