Ўзбекистон | 22:16 / 24.04.2020
14819
1 дақиқада ўқилади

Беморлар соғайиб чиқаётган ҳудудлар қаторига Самарқанд ҳам қўшилди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусдан даволанган беморларнинг 4 нафари 24 апрель куни тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди.

Фото: Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола. Барчаси – Самарқанд вилоятидан.

Маълумот учун, бунга қадар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида коронавирусга чалинган беморларни даволашга эришилган эди.

24 март куни Ўзбекистонда Covid-19`дан тузалганлар сони 60 нафарга ортиб, 621 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, зарарланиш ҳолатлари 1804тани ташкил этмоқда. Қурбонлар – 8 нафар.

Мавзуга оид