Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исломнинг икки муқаддас масжидида таровиҳ намози қисқартириб ўқилади
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол-Сауд коронавирус пандемияси шароитида Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидда таровиҳ намозини қисқартириб ўқиш ҳақидаги қарорни маъқуллади.
Масжид Ал-Ҳаром ва Масжид Ан-Набавий ишлари бўйича бош котиб, шайх Абдураҳмон бин Абдулазиз Ас-Судайс баёнотига кўра, икки масжидда ҳам таровиҳ намозлари ўқилади. Аммо унда фақат ҳукумат вакиллари ва ходимлар иштирок этади. Намоз фақат 10 ракаатдан иборат бўлади.
Шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида Рамазон ойини ўтказиб олиш бўйича қўшимча тадбирлар ҳам эълон қилинди.
Ҳозирги вақтда, Масжид Ал-Ҳаром ва Масжид Ан-Набавийга мусулмонларнинг кириши тақиқлаб қўйилган. Шунингдек, ҳар бир ходим ва жаноза маросимига келаётганларнинг ҳарорати мунтазам равишда ўлчаниб, дезинфекция қилинмоқда.
Рамазон ойида Масжид Ал-Ҳаром ва Масжид Ан-Набавийда анъанавий тарзда ўтказиладиган ифторликлар бўлмайди. Унинг ўрнига Макка ва Мадина шаҳарлари маъмурияти ифторлик учун мўлжалланган озиқ-овқатларини муҳтожларга тарқатади.
Хавфсизлик чоралари доирасида ҳар иккала муқаддас масжидда Эътикоф амали қилинмайди.
Ҳар иккала масжидга фақат жуда муҳим ходимларнинг киришига рухсат берилади. Уни тозалаш ва таъмирлаш ишлари хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда амалга оширилади.
Саудия Арабистони муфтийси аҳолига таровиҳ ва Ийд ал-Фитр (ҳайит) намозларини фақат уйда ўқиш ҳақида кўрсатма берди. Аввалроқ, коронавирус пандемияси туфайли масжидлардаги барча жамоат намозлари тўхтатилган эди.
Шунингдек, Рамазон ойи туфайли, ҳукумат комендантлик соати бўйича енгиллик берди. Фақат зарур ҳолларда уйдан чиқиш мумкин бўлган вақт соат 9:00 дан 17:00 гача қилиб белгиланди (олдин 9:00 – 15:00 эди).
Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 11631ни, вафот этганлар сони 109ни, соғайиб кетганлар сони 1640ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026