Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида комендантлик соати қисман бекор қилинди
Саудия Арабистони подшоҳи Макка ва бир қатор изоляция қилинган ҳудудлардан ташқари подшоҳликнинг барча ҳудудларида 26 апрелдан 13 майгача комендантлик соатини қисман бекор қилишни буюрди.
Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Саудия Арабистони раҳбарияти коронавирус сабабли киритилган комендантлик соатини Рамазон ойида қисқартиришга рухсат берганди.
Таъкидланишича, буйруққа кўра, подшоҳликнинг барча ҳудудларида комендантлик соати соат 9дан 17гача амал қилади. Бироқ Макка ва бошқа изоляция қилинган ҳудудларда 24 соатлик комендантлик соати сақланиб қолади.
Бундан ташқари, кўрсатилган давр ичида тижорий ва иқтисодий фаолият тикланади. Гап чакана ва улгуржи дўконлар ҳамда савдо марказлари ҳақида бормоқда. Қурилиш компаниялари ва заводлар ҳам ушбу давр ичида фаолиятини қайта бошлаши ва уни вақт чекловларисиз амалга ошириши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026