Жаҳон | 15:18 / 28.04.2020
15336
1 дақиқада ўқилади

Россияда карантин чекловларини олиб ташлаш режаси тайёрланмоқда

27 апрель куни Роспотребнадзор бошлиғи Анна Попова Россияда чекловларни 12 майгача узайтириш мақсадга мувофиқлигини айтганди.

Фото: АГН Москва

Россия бош вазири Михаил Мишустин Роспотребнадзор ва бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковага мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш режасини тайёрлашга топшириқ берди.  

Бош вазир фармойишига кўра, чекловларни олиб ташлаш ёки юмшатиш концепцияси 29 апрелгача тайёр бўлиши лозим.

27 апрель куни Роспотребнадзор бошлиғи Анна Попова Россияда чекловларни 12 майгача узайтириш мақсадга мувофиқлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, россияликларда «яккаланиш режими» икки инкубацион давр давом этади, аммо мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни яхшилаш учун учта инкубацион давр зарур. Учинчи давр айнан май байрамларига тўғри келади, россияликлар шу даврда уйларида ўтиришлари керак бўлади, деди Попова.

Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 93,5 мингдан ошган, 867 киши вафот этган, 8456 киши соғайган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид