Эрон президенти халқни коронавирусдан қўрқмасликка чақирди
Эрон халқи коронавирусдан қўрқмаслиги, бироқ шу билан бирга эҳтиёткор бўлиши лозим. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний айтиб ўтди.
“Ҳаддан ташқари кўрқув, ҳаддан ташқари хавотир, ҳаддан ташқари безовталик коронавирусдан ёмонроқдир, улар одамлар ҳаётини барбод қилиши ва улардан хотиржамликни тортиб олиши мумкин”, дейилган Руҳоний баёнотида.
“Бироқ шу билан бирга биз енгилтак бўлмаслигимиз керак, яъни ортиқча хавотир ва безовталик бўлмаслиги, бироқ зарур эҳтиёткорликни намоён қилиш лозим”, деб таъкидлаб ўтган Эрон президенти.
Эронда охирги кун ичида коронавирусдан 71 киши вафот этди. Бу аввалги кунлардаги кўрсаткичларга нисбатан 20 тага камроқдир. Бундан ташқари, 1112 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Эронда икки ҳафтадан бери коронавирусга чалинганлар орасида ўлим ҳолатлари бир кун ичида 100 тадан камроқни ташкил қилмоқда.
Ўтган ҳафта мамлакатда коронавирус сабабли киритилган чекловлар бекор қилина бошланди – дўконлар, боғлар ва бозорлар очилган, шаҳарлараро автомобил йўлларида ҳаракатланиш тикланган.
Айни вақтда Эронда коронавирусдан касалланганлар сони 92 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 5887 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 06.11.2024