Жаҳон | 21:31 / 29.04.2020
13927
2 дақиқада ўқилади

Помпео Эрон Венесуэлага номаълум юклар жўнатганини маълум қилди 

Эрон Венесуэлага номаълум юкка эга бир нечта самолётни жўнатган. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.  

Майк Помпео / Фото: Reuters

Вашингтонда бундай ҳаракатлар номақбул деб ҳисобланмоқда

“Мен Мадуро тузуми ва Эрон ўртасидаги алоқалар ҳақида тезкор ахборотни тақдим қилмоқчиман. Охирги бир неча кун давомида Mahan Air авиакомпаниясига тегишли бир нечта самолёт Мадуро тузумини қўллаб-қувватлаш сифатида номаълум юкларни ташиган”, деб айтган Помпео давлат департаментидаги брифингда.

Унинг таъкидлашича, Вашингтоннинг фикрича, Эрон ушбу “террорчилик” компанияси ёрдамида Яқин Шарқда қурол ва жангчилар ташиш билан шуғулланган.

Помпеонинг айтишича, бу парвозлар тўхтатилиши лозим ва АҚШ ўз навбатида бунинг учун имкони бор ишни қилади.

АҚШ давлат котиби АҚШ маъмурияти жорий йил октябрида Эронга қарши амал қилиши тугайдиган қурол эмбаргосини узайтириш масаласи бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши билан ишлашга тайёрлигини маълум қилган.

Помпеонинг таъкидлашича, агар бу саъй-ҳаракатлар натижа келтирмаса, АҚШ “қўйилган вазифага эришишнинг бошқа йўлларини ўрганади”.

Аввалроқ давлат котиби БМТ Хавфсизлик кенгашини Эронга қурол етказишга тақиқловни узайтиришга чақирганди.

У ўтмишда Эрон ўз қўшниларига ракеталар билан зарба бергани, танкерларни миналагани ва қўлга олгани, ихтилоф ҳудудларига контрабанда йўли билан қурол етказгани ва Украина авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётини уриб туширганини эслаб ўтган.

“Биз Эрон янада илғорроқ қурол сотиб олиши ва ўз қурол-аслаҳасини масъулиятсиз шахсларга беришига йўл қўя олмаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Помпео.

Мавзуга оид