Ўзбекистон | 07:52 / 29.04.2020
18574
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Москвага бортида 174 россиялик бўлган самолёт учиб кетди

“Россия” авиакомпаниясининг махсус рейси Тошкентдан Москвага 174 россияликни етказади.

Фото: РИА Новости

Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими вакилига таяниб “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Россиянинг рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги Тошкент-Москва рейси 29 апрелга белгиланганини маълум қилган. Элчихона маълумотларига кўра, самолётга рейсга давлат хизматлари сайти орқали рўйхатдан ўтган россияликлар қўйилган. Уларга Тошкент халқаро аэропортига ўтишга пропуск берилган.     

“Россия” авиакомпаниясининг рейси 29 апрелда Тошкентдан Москвага соат 6.32да учиб кетди. Унинг бортида Россиянинг 174 фуқароси бор”, деб маълум қилган элчихона вакили.

Россия пандемия ортида 27 мартдан бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаалоқани тўхтатган эди. Бундан олиб чиқувчи рейслар, юк, почта, санитар ва гуманитар рейслар, бўш самолётларнинг техник хизмат кўрсатиш учун бир жойдан бошқа жойга кўчирилиши, ёқилғи қуйиш ёки экипажни алмаштириш учун қўниш билан транзит парвозлар ва Россия ҳукумати қарори билан амалга оширилувчи рейслар бундан мустасно.

31 мартдан Россия махсус олиб чиқувчи рейслар сонини қисқартирган ҳамда келаётган йўловчилар сони бўйича чекловлар ўрнатган. Шундан кейин россияликларнинг хорижий давлатлардан Москвага учиб келиши фақат “Шереметьево” аэропорти орқали кунига 500 кишидан ошмаган ҳолда ёки Россиянинг бошқа субъектларидаги аэропортларга кунига 200 кишидан ошмаган ҳолда амалга оширилган.

Мавзуга оид