Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда 16 кунлик чақалоқ коронавирусдан соғайди
Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёга келганининг 16-кунида коронавирусдан соғайган чақалоқ ҳақида маълум қилди.
Фото: Depositphotos
Бу ҳақда вазирликнинг твиттердаги саҳифасида хабар қилинган.
ОАВ маълумотларига кўра, боланинг ота-онаси 5 кунлик фарзандини юқори ҳарорат билан Маниладаги шифохонага олиб келган. Бир неча кундан кейин коронавирусга тест болада вирус борлигини кўрсатган. Чақалоқ даволаш бошлангандан 11 кун ўтиб соғайиб кетган. У мамлакатда коронавирусдан фориғ бўлган энг ёш бемор бўлган.
“16 кун аввал туғилиб, коронавирусни енгган энг ёш беморни кутиб олинг. Бизнинг Миллий болалар шифохонаси ходимлари чақалоқни 11 кун тинимсиз парваришлашди ва уни тузатишга муваффақ бўлишди”, дейилган вазирлик хабарида.
Охирги маълумотларга кўра, Филиппинда коронавирусга чалинганлар сони 8488 нафарни, ундан вафот этганлар 568 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
14:07
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
11:46 / 17.11.2025
Филиппин пойтахтида юз минглаб одамлар коррупцияга қарши норозиликка чиқди
21:35 / 09.11.2025
Филиппинда яқинлашиб келаётган тайфун сабабли қарийб бир млн киши эвакуация қилинди
08:37 / 06.11.2025